РИШТА

РИШТА (Dracunculus medinensis) — тўгарак чувалчанглар (нематодалар) синфига мансуб чувалчанг. Асосан, сут эмизувчилар териси остида паразитлик қилади, дракункулёз касаллигига сабаб бўлади. Тирик личинкалар туғиб кўпаяди. Ришта тропик ва субтропик мамлакатларда тарқалган; Ўрта Осиёда баъзан ёввойи йиртқич ҳайвонларда учраб туради.

Loading...