РИШТОН НЕФТЬ-ГАЗ КОНИ

РИШТОН НЕФТЬ-ГАЗ КОНИФарғона вилоятидаги кон. Шим. Риштон антиклиналь бурмасида жойлашган. Коннинг геологик тузилишини дастлаб К. П. Калицкий ўрганган (1914), сўнг О. А. Рижков раҳбарлигида (1941 й. дан) геологик съёмка ишлари олиб борилиб, 1950 й. да бурманинг жан. қанотида, юқори бўр даври ётқизиқларида газ борлиги аниқланди. Шим. Риштон антиклиналь бурмаси ғарбдан шарққа йўналган бўлиб, палеозой (оҳактош, сланец), юра (қумтош, гил), бўр (оҳактош, яшил гил, кулранг қумтош), палеоген (яшил гил, оқ оҳактош, доломит, қумтош) ётқизиқларидан тузилган. Бурмадаги ётқизикдарнинг умумий қалинлиги 1,5 км дан ортиқ. Коннинг юқори бўр даврига мансуб ётқизиқларида нефть, юқори ва қуйи бўр, юра даврларига оид ётқизиқларида газ мавжуд. Кондаги нефтнинг зичлиги 776—779 кг/м3, метан турига мансуб; олтингугурт миқдори 0,16%, парафин 5—5,5%. Газнинг зичлиги 502—750 кг/м3; таркибида 0,08% водород сулфиди, 68,15—89,1% метан, 2,0—17,5% азот ва сийрак газлар, 0,1 — 4,0% карбонат кислотаси бор.

Loading...