РИШТОН

РИШТОН — Фаргона вилояти Риштон туманидаги шаҳар (1977 й. дан). Туманнинг маъмурий маркази. Вилоятнинг ғарбида, Сўх дарёсининг ўнг соҳилида, ҚўқонФарғона автомобиль йўли ёқасида жойлашган. Яқин т. й. станцияси — Фурқат (12 км). Риштондан Фарғонагача — 52 км. Аҳолиси 30,9 минг киши (2003). Аҳолиси ва хўжаликлари Сўх — Шоҳимардон, Жонобод каналлари ва артезиан қудуқлардан сув олади.

Риштон 18-а. да йирик ҳарбий ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган қалъа. Бу ерда Хитой, Ҳиндистон, кейинчалик рус савдогарлари тўхтаб ўтганлар. Риштонда қадимдан кулолчилик ривожланган. Машҳур Риштон кулолларининг маҳсулотлари Шарқ бозорларида жуда харидоргир бўлган. Ҳоз. кунда ҳам Риштон усталари томонидан ишланган сопол лаган, шокоса, кўзалар ва сополдан ишланган бадиий буюмлар республикадан ташқарида ҳам машҳур. Риштонда йигирув тўқув фкаси, МТП, бадиий кулолчилик буюмлари зди ва юзлаб хусусий кулолчилик кичик цехлари, 3 мингдан зиёд якка тартибдаги ҳунармандлар, Ўзбекистон БА тасарруфида «Усто Абдулло» корхонаси ишлаб турибди. Деҳқон ва буюм бозорлари фаолият кўрсатади.

Шаҳарда 6 умумий таълим мактаби, 2 касбҳунар коллежи, 1 лицей бор. Туман қокимияти биноси, давлат ва маъмурий ташкилотлар, 2 маданият уйи, марказий стадион, марказий касалхона, 2 поликлиника ва б. тиббий муассасалар, бир қанча савдо, маданий хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.

Бурҳониддин Марғиноний Р. да таваллуд топган (шаҳардаги «Чинигарон қабристонида унинг рамзий макбараси барпо этилган).

Loading...