РИСОРЖИМЕНТО

РИСОРЖИМЕНТО (итал. Risorgimento, айнан — уйғониш) — итальян халқининг чет эл ҳукмронлигига қарши ва парчаланган Италияни бирлаштиришга қаратилган миллий озодлик ҳаракати. Шунингдек, ушбу ҳаракат содир бўлган давр: 18-а. охири — 1861 й. ; Р. 1870 й. Италия қироллигига Римни қўшиб олиниши билан якунланган. Рисоржиментонинг энг муҳим воқеалари — 1848—49, 1859—60 й. лардаги инқилоб; Р. га раҳбарлик қилиш учун республикачи демократлар (етакчилари Ж. Мадзини, Ж. Гарибальди ва б.) ва либераллар (етакчилари К. Кавур ва б.) оқимлари ўзаро курашганлар. Либерал оқим устун келиб Италия конституцион монархия шаклида бирлаштирилган.

Loading...