РИТМ (юн. rheo — оқаман) , маром, даврийлик — 1) табиий ҳодиса ва жараёнларнинг муайян вақт давомида такрорланиб туриши. Ритм циклли ва вақтли бўлади. Ҳодиса ва жараёнларнинг табиатда муайян тартибда такрорланиб туриши цикллик дейилади. Мас, Қуёш фаоллиги билан боғлиқ ҳодисалар — Қуёш доғларининг кўпайибозайиб туриши, Қуёш чақнашлари, ундаги портлашлар, у билан боғлиқ ҳолда Ерда рўй берадиган ҳодисалар (магнит бўронлари, қутб шафақлари) ва ҳ. к. Вақтли даврийлик ҳодиса ва жараёнларнинг муайян вақт давомида такрорланиб туриши. Mac, кун билан туннинг алмашиниши билан боғлиқ жараёнлар, фаелларнинг алмашиниши, иқлимий тебранишлар;
2) шеърият, мусиқа, рақс, тасвирий санъат, амалий безак санъати ва меъморлик турлари шаклларининг асосий принципи. Шеърият даги Ритм товуш асосида пайдо бўлади. Дастлабки шеърларда сатрлар ўлчов жиҳатдан тенг бўлмаган, аммо улар параллел қўйилган, бу эса синтактик параллелизм дейилиб, у шеър тузилишининг фольклор типига хосдир. Хусусан, туркий халқларнинг қад. шеърларидаги мисраларни аллитерация ва сўз такрорлари уюштирган; бунда ички қофия ҳам қатнашган; сўнг қофия мисралар охирига кўчиб, эвфония (оҳангдорлик) вазифасинигина эмас, Ритм вазифасини ҳам адо эта бошлаган. Шеър тўзилишининг тизимларга ва гуруҳларга ажралиши шундан сўнг рўй берган. Шеър тузилишининг фольклор типидан сўнг квантитатив шеър тузилиши пайдо бўлган, у асосан синкретик давр (санъатнинг аралаш ривожланган даври)нинг шеър техникаси бўлган. Юнон, араб, ҳинд, форс шеър тузилиши ва, жумладан, ўзбек арузи квантитатив шеър тузилишига мансуб. Бу шеър тизимларида товушнинг миқдори — чўзиклик даражаси ва унинг вақт билан ўлчаниши Ритмни уюштиришнинг асосий негизи ҳисобланган (қ. Аруз). Квантитатив шеър тузилишидан сўнг квалитатив шеър тузилиши ва унга кирувчи кўпчилик шеър тузилишлари пайдо бўлган. Бу шеър тузилиши бўғинларнинг сонигагина эмас, сифатига (урғули ва урғусиз бўғинларнинг муайян бир тартибда навбатлашиб келишига) ҳам таянади; бунга силлабик, силлабиктоник ва тоник бўғин тизимлари киради. Квалитатив шеър тузилиши даврида шеърият оғзаки шаклдан ёзма шаклга ўтди ва мусиқадан ажралиб чикди. Ўзбек бармоқ тизими ҳам шу босқичга мансуб. Бармоқтизимидаги Ритм бўғинлар сонига, оз бўғинларнинг мисраларда мутаносиб бўлишига суянади (қ. Бармоқ тизими). Насрда ҳам Ритм мавжуд. Аммо у ўлчов (вазн) асосида келиб чикмайди. Шу туфайли изчил эмас.
Тасвирий санъатда Ритм бадиий санъат асарининг ифода воситаларидан бўлиб, асар тузилишининг ўзига хос томонини белгилайди, унинг ғоявийбадиий эстетик мазмунини чуқурроқ очишга хизмат қилади. Ритм қурилиши симметриянинг турли унсурларига, шунингдек, бир хил ёки бир-бирига ўхшаш (яқин) шакл ва нарсалар (чизиқ, мухрланган ҳаракат, нурсоя, бўёқ доғлари ва ҳ. к.)нинг тенг ҳажм ва орали қда текис меъёрда қайтарилиши ёки оралаб келишига асосланади. У ёки бу Ритм қурилиши ёрдамида асарга турлича эмоционаллик бахш этиш мумкин.
Амалий безак санъати ҳамда меъморлик да асар композициясини яратишда ва образни шакллантиришда Ритм муҳим ўрин тутади. Меъморликда ҳажм, шакллар (устун, дарча, балкон ва ҳ. к.) бир маромда қайтарилиши ёки оралаб келиши бинога ўзгача мазмун киритади; нақш мужассамоти ҳам Ритмга асосланган ҳолда яратилади: бир ёки бир неча нақш бўлакларининг такрорланиши ёки оралаб келиши натижасида асарга тугаллик ёки чексизлик бағишланади.
Мусиқада Ритм асар ривожланиш жараёнининг замон нуқтаи назаридан тартиби; куй, гармония каби асосий мусиқий ифода воситаларидан бири. Тор маънода Ритм товуш чўзилмаларининг изчиллигидир (бунда товушлар фақат ўзининг давомийлиги жиҳатдан, яъни баландпастлик, лад хусусиятларидан ажралган ҳолда баҳоланади). Халқ мусиқасининг қад. кўринишлари (меҳнат ва маросим қўшик/ три, алла, марсия, достон каби жанрлар, баъзи чолғу машқлар)да мусиқий Ритмнинг илк шакли — «оҳангдор» (ёки «эркин») Р. сақланиб қолган. У ритмик тузилмаларнинг ўзаро тенг эмаслиги, ҳар бир ритмик даврнинг «кескин» ва «енгил» босқичлар алмашинувига асосланганлиги билан фарқданади. Вокал асарларда мусиқавий Ритм маълум даражада шеърий Ритмга монанд бўлади. Оғзаки анъанадаги мусиқада (Мас, мумтоз ашула, мақом жанрларида), айниқса, квантитатив Ритм хусусиятлари кенг ўрин олган. Бунда маълум тартибда жойлашган турли (қисқа ва узун) чўзилмалар муайян ритмик андозаларни ташкил этади, улар негизида мусиқий Ритм жараёни юзага келади. Халқ мусиқаси (айниқса, Африка ва Осиё халқлари), композиторлик ижоди (асосан, гомофония услубидаги асарлар)да квалитатив (урғули) Ритм тури ҳам кенг ўрин олган. У қисқа ва узун эмас, балки кучли (урғули) ва кучеиз (урғусиз) чўзилмалар нисбатлари орқали юзага келади (Мас, усул). Ургули Ритм кўпинча муайян мусиқий метрга бўйсунади. Метр ва Ритмнинг ўзаро боғлиқлигига нисбатан метроритм ибораси ишлатилади. Мусиқавий Ритмнинг ҳамма турлари катта бадиий кучга эга бўлади. Айниқса, миллий колоритни беришда, турли ҳаракатларни тасвирлашда, умуман барча давомий жараёнларни ифодалашда унинг имкониятлари чексиз. Кўпгина мусиқа услубларида ҳар хил Ритм турлари ўзаро туташган ҳолда намоён бўлади: Мас, мумтоз ашула йўлларида текис такрорланувчи усул негизида (урғулидаврий Ритм) аруз нисбатларига асосланган куй ривожи (квантитатив Ритм) баробар намоён бўлади. Мусиқадаги Ритмнинг назарий ва амалий муаммоларини мусулмон Шарқ олимлари илми ийқо фанида ўрганишган. Ибн Сино, Сафиудин алУрмавий, Жомий, Зайнулобидин алҲусайний, Кавкабий ва б. мавжуд. Ритм тузилмаларини адвор (доиралар) шаклида тахлил қилишган.