РИВОЯТ

РИВОЯТ (араб. ҳикоя қилмоқ) — воқеа ва ҳодисаларни, инсон фаолиятини баъзан уйдирмалар воситасида, баъзан реал тасвирловчи оғзаки ҳикоя; фольклор жанри. Ҳажми қисқа, 2 ёки 3 эпизоддан ташкил топади, анъанавий услубий шаклга эга бўлмайди. Одатда, оддий бир ҳикоячи баёнидан бошланиб, оғизданоғизга ўтиш жараёнида эркин талкин қилинади. Ривоят асосида воқелик ва тарихий шахс билан боғлиқ ҳодисалар ётади. Ғоявий мазмунига кўра, тарихий P. ҳамда топоним Ривоят ларга бўлинади. Тарихий Ривоятда бирор шахс фаолияти ва халқ қаҳрамонлари б-н боғлиқ ҳодисалар ҳикоя қилинади, ахлоқ ва одобнинг идеал меъёрлари ташвиқ этилиб, муайян фактлар ҳақида ахборот берилади. Бундай Ривоятлар Навоий, Улуғбек, Ибн Сино, Беруний, Машраб, Амир Темур, Султон Маҳмуд ва б. ҳаёти б-н боғлиқ воқеа ва ҳодисалар асосида ҳам яратилган. Топоним Ривоят ларда шаҳар, қишлоқ, қўрғон, сарой, мақбаралар номи ҳамда уларнинг юзага келиш сабаблари билан боғлиқ воқеалар ҳикоя қилинади. Хотимасида. одатда, ҳикоядан мақсад таъкидланади ва муайян факт изохланади (Мас, «Тўрабек хоним мақбараси», «Анда жон қилди», «Одинажоним», «Қўнғирот» ва б.). Р. лар бизгача кўпроқ оғзаки, қисман ёзма шаклда етиб келган. Восифийниж «Бадоеъ улвақоеъ», Хондамирнинг «Макорим улахлоқ» ва б. асарларда Ривоят ларнинг қад. намуналари келтирилган. Ўзбекистонда жуда кўп Ривоятлар ёзиб олинган ва улар халқтарихи ҳамда маданийэстетик қарашларини ўрганишда муҳим манбадир.

Loading...