РИХТЕР ШКАЛАСИ

РИХТЕР ШКАЛАСИ — магнитудалар (тебранишлар ёки силкинишлар қиймати) бўйича зилзилаларни таснифловчи жадвал. Зилзила (ёки портлаш) вақтида юзага келувчи сейсмик тўлқинлар энергиясини баҳолашга асосланади. Рихтер шкаласига 9 балли система асос килиб олинган. Рихтер шкаласи бўйича зилзила магнитудаси ва 12 балли шкала бўйича эпицентр (зилзила ўчоғи) даги унинг кучи ўртасидаги нисбат ўчоқнинг чуқурлигига боғлиқ. Шкала 1935 й. америкалик сейсмолог Ч. Рихтер томонидан таклиф этилган, 1941—45 й. ларда Б. Гутенберг билан биргаликда назарий жиҳатдан асослаб берилган (қ. Зилзила, Сейсмик шкала).

Prev Article

РИХТАГАРЛИК

Next Article

РИЧАГ