РИЗОИДЛАР

РИЗОИДЛАР (юн. rhiza — илдиз, eidos — кўриниш) , содда илдизлар — йўсинлар, лишайниклар ва баъзан сувўтлар ҳамда замбуруғларда илдиз вазифасини бажарувчи қилсимон ипчалар. Сув ҳамда озиқ моддаларни шимиш ва субстрат (тупроқ, тошлар)га ёпишиб ўсиш учун хизмат қилади.