РОД-АЙЛЕНД

РОД-АЙЛЕНД — АҚШнинг Атлантика океани сохилидаги штат, Янги Англияда. Майд. 3,1 мингкм2. Ақолиси 1,1 млн. киши (2002). Маъмурий маркази, йирик шаҳри ва асосий порти — Провиденс. Род-Айленд ҳудуди бўйича энг кичик, бирок, аҳолиси нисбатан зич, саноати ривожланган штатлардан. Саноатининг етакчи тармоқлари: тўқимачилик, турли хил машинасозлик ва металлсозлик, резина, заргарлик буюмлари и. ч., галантерея, полиграфия саноатлари. Қ. х. да чорвачилик етакчи ўринда. Шақар аҳолиси истеъмоли учун сутли маҳсулотлар тайёрланади, паррандачилик, мевачилик билан шуғулланилади. Балиқ овланади. Туризм ривожланган.

Loading...