РОГОВИКЛАР

РОГОВИКЛАР — 1) зич, майда донали tof жинси, ўзига сингдирган жинсга интрузиянинг таъсири натижасида вужудга келади (қ. Контакт метаморфизм). Метаморфизмга учраган дастлабки жинслар таркибига кўра фарқ қилади. Гилли жинслар таркибида кордиерит, андалузит, силлиманит, гранат, биотит, дала шпати бўлган Роговиклар га; базальтлар ва уларнинг туфлари, граувваккилар — пироксенли, асосий плагиоклазли, шох алдамчи Роговиклар га; мергеллар волластонитли, оливинли, шпинелли, карбонатли Роговикларга айланади. Карбонат миқдорининг ортиб бориши б-н Р. контактли мармарта айланади;

2) гид ва темир гидрооксиллари аралашган, карбонатли ва гилли қатламларда конкреция ва қатламчалар ҳосил қилган кремнийли жинслар (кремний, яшма, менилитлар); кўпинча таркибида карбонатлар ва органик қолдиклар бўлади.