РОЖАСТҲОНЛАР — Ҳиндистондаги халқ. Рожастҳон штатининг туб аҳолиси (19,9 млн. киши, 1990-й. лар ўрталари). 400 минг киши Покистонда яшайди. Ҳиндэрон гуруҳига мансуб тилда сўзлашадилар. Диндорлари — асосан, ҳиндуизм (ислом ва жайнизм динига ҳам)га эътиқод қиладилар. Рожастҳонлар савдосотиқ, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик (матоларни бўяш, қоғоз тайёрлаш, чарм буюмлар и. ч., металлга ишлов бериш), заргарлик, кулоллик, суяк ва тош ўймакорлиги билан шуғулланади. Рожастҳонларнинг ўзига хос бой маънавий маданияти, меъморлиги, рангтасвир санъати, халқ бадиий ижодиёти мавжуд.