РОЖДЕСТВЕНСКИЙ Владимир Леонидович

РОЖДЕСТВЕНСКИЙ Владимир Леонидович (1897, Владимир ш. — 1949, Тошкент) — график рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1943). Раcм чизишни мустақил ўрганган. 1923 й. дан Ўзбекистонда. Газ. ва жур. лар («Вокруг света», «Муштум» жур. лари тахририятлари)да рассом. Р. яратган карикатура, ҳажвий асарлар, тарихий мавзудаги лавҳалар, плакатлар образларининг таъсирчанлиги, фикр ифодалашдаги аниқлиги билан диққатга сазовар: «Ҳамза» туркуми (1939); «Ўзбекистон» (30-й. лар), «Ўзбекистон ўтмишидан» (40-й. лар) литографик туркумлари, плакатлари («Ҳарбий хизматга чақирилган йигитнинг қасами», «Ғарбга бор, баҳодир», 1942), 2-жаҳон урушига бағишланган автолитография туркумлари («Жасорат», 1942), рангтасвир асарлари ва б. «Навоий» (1939), «Маннон Уйғур», «Аброр Ҳидоятов» (1944) каби портретларида ижодкорларнинг илҳом дунёси ифодаланган.

Loading...