РОК

РОК — 1) Шашмақом таркибидаги Бузрук мақоми ашула бўлимининг иккинчи гуруҳ шўъбаларидан бири. Рокнинг 5 та шохобчаси булиб, улар «Рок», «Мустаҳзоди Рок», «Қашқарчаи Рок», «Соқийномаи Рок» ва «Уфари Рок» деб аталади. Булар ўз тузилиши жиҳатидан бошқа 2гуруҳ шўъбаларидан фарқ қилади. Унинг «Рок» қисми мураккаб чапандоз усулида, 2 қисми талқин доира усулида, 3 қисми қашқарча усулининг ўзгарган шаклида, кейинги қисмлари соқийнома ва уфар доира усулларида ижро этилади. Рокнинг 1 ва 2 қисмларида Уззол намуди авж сифатида қўлланилган. Рок енгил ва шўх янграйди. Рок шўъбаси сурнайда ҳам чалиниб, «Шодиёна» деб аталувчи куйлар туркумининг бир қисмини ташкил этади;

2) уйғур муқомларидан бири. Унинг оҳанглари Шашмақомдаги Рокдан бутунлай фарқ қилади.

Loading...