РОКОПЕРА

РОКОПЕРА — мусиқали театр жанри. 1960-й. ларда мюзикл ҳамда рок мусиқанниг ифодавий воситалари негизида юзага келган («Сочлар», Г. Макдермот, 1967; «Қутулиш», Т. Лин, 1969 ва б.). Унда операга хос ария, хор, увертюра каби шакллар, шунингдек, монолог, диалог, замонавий рақс, ёритиш воситалари ҳамда овоз чиқариш электрон мосламалари кенг қўлланилади. Ижрода симфоник оркестр ҳамда рок ансамбль чолғулари қатнашади. Рокоперада кўпинча мифологик (диний), тарихий мавзулар замонавий талқинда намоён бўлади (Мас, «Исо Масиҳ — суперюлдуз», Э. Л. Уэббер, 1971). А. Журбиннинг «Орфей ва Эвридика», А. Рибниковнинг «Юнона ва Авось» Р. о. лари Ўзбекистонда намойиш этилган.

Prev Article

РОКНРОЛЛ