РОМ

РОМ (инг. rum) — кучли спиртли ичимлик, шакарқамиш шарбатини ёки шакаркамишдан шакар и. ч. чиқиндиларини бижғитиб ва уни ҳайдаш йўли билан олинадиган спиртдан тайёрланади. Спиртга дистилланган сув (қуввати 40 — 45° ва ундан ортиқ бўлиши мумкин), 1 % қанд қўшилади ва аралашмага куйдирилган қанд қўшиб, ранг берилади. Эман бочкаларда ҳаво намлиги 70—80% ва ҳарорати 18—23° бўлган жойда камида 4 йил сақланади. Ром барча шакарқамиш етиштириладиган мамлакатларда ишлаб чиқарилади. Дастлаб 17-а. да ВестИндияяа тайёрланган.

Жаҳонда Ямайка, Куба, Гвадулепа, Мартиника Ром лари машҳур. Ўзбекистонда 20-а. нинг 70-й. ларида Сурхондарё вилоятининг Денов ш. да жойлашган Денов ром (ҳоз. виноарақ) здида «Сурхон» Р. ичимлиги, Самарқанд вино к-тида «Совет Роми» ишлаб чикарилган. Олимжон Алимов.