РОМАНОВСКИЙ Геннадий Данилович

РОМАНОВСКИЙ Геннадий Данилович (1830.30.7 — Петербург — 1906.5.5) — рус геологи. Ўрта Осиё геологиясининг илк тадқиқотчиларидан. 1874 й. Ўрта Осиёга келиб, И. В. Мушкетов билан бирга Ўрта Осиёнинг геологик тузилишини ўрганган, стратиграфиясини тавсифлаган. Кумир конлари бу ерда юра даврига мансублигини аниқлади. Фарғона водийсида нефть конлари билан бирга рудали фойдали қазилмалар ҳам мавжудлиги ҳақида фикр билдирди. Романовскийнинг Ўрта Осиё геологиясига тегишли тадқиқотлари «Туркистоннинг геологиясига оид материаллар» асарида ёритилган.

Loading...