РОМБ

РОМБ (юн. rombos — пирилдоқ, айланувчи) — томонлари ўзаро тенг бўлган ясси тўртбурчак (расмга қ.). Р. нинг хоссалари:

1) диагоналлари ўзаро перпендикуляр;

2) Ромбнинг диагоналлари унинг бурчакларини тенг иккига бўлади. Ромбнинг диагоналлари кесишган нуқта унинг симметрия марказидир. Ромбга ички айлана чизиш мумкин. Ромбнинг юзи унинг диагоналлари кўпайтмасининг ярмига тенг. Бурчакларидан бири а бўлган Р. нинг юзи 5=a2sina. Ҳамма бурчаклари 90° бўлган Р. квадратидир.

Loading...