РОМИЗ, Маннон Ромиз, Рамз и й (тахаллуслари; асл исмшарафи Абдуллаев Маннон) (1895, Тошкент — 1938, Красноярск) — журналист, ёзувчи, жамоат арбоби. 1918 й. нинг 2-ярмидан 1930 й. 1 сент. гача турли партияшўро раҳбарлиги лавозимларида ишлаган. Миллий матбуот, нашриёт ва маориф ишларининг ривожланишида фаол иштирок этган. «Туркистон», «Камбағал деҳқон», «Кизил Ўзбекистон» газ., «Ер юзи», «Маориф ва ўқитувчи» жур. муҳиррири (1927—29), Маориф халқ комиссари (1929). Адабийжурналистик фаолияти 1920 й. дан бошланган. Адабийтанқидий ва публицистик макрлалар ёзган. Публицист сифатида ўз даврининг муҳим сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маданиймаърифий масалалари, муаммолари юзасидан фикрлар билдирган, уларнинг ҳал этилишига муайян ҳисса қўшган. Ромиз 1924—25 й. ларда Помирда ишлаган. Ўша ердаги фаолияти асосида «Помир Бадахшонга саёҳат» туркум саёҳатномасини яратган (1925). «Октябрь вахалқ маорифи» (1927), «Хаёлдан ҳақиқатга» (1928), «Лотинлаштириш курашида» (1928) каби китоблар муаллифи. 1930 й. 5 сент. да «Наркомпрос иши» бўйича қамоққа олинган ва «халқ душмани» сифатида отиб ташланган. Шахсга сиғиниш оқибатлари фош этилгандан сўнг окланган.