РЎМОЛ

РЎМОЛ — аёллар бош кийими; бошга ўраладиган тўртбурчак шаклидаги мато. Жун, ип, ипак, сунъий толалардан тўқиб, матолардан тикиб тайёрланади, Дока Р., шол Р., ғижим Рўмол, тивит Р. ва б. хиллари бор. Амалий безак санъатида мурабба шаклдаги матога ип, ипакда кашта тикиб ҳам тайёрланади; Урта Осиё халқлари орасида, шунингдек, катта Рўмол ичидан ўраладиган пешанабанд тури ҳам мавжуд.