РОМУЛ (Romulus) — Рим ривоятига кўра, Рим ш. асосчиси ва 1-подшоси (мил. ав. 754/753 — 717/716). Афсонага биноан, коҳин аёл Рея Сильвия ва уруш худоси Марсдан тугилган Ромул ва унинг эгизак укаси Ремни она бўри эмизиб, чўпон тарбия қилган. Рим сенатини таъсис этиш ва аҳолини табақаларга — курияларга бўлиш, қўшин ташкил этиш, Рим фуқароларини патрицийларта ва плебейларта ажратиш Ромул томонидан ишлаб чиқилган.