РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ

РОССИЯ ИМПЕРИЯСИРоссия давлати асосида шаклланган давлат. 1721 й. Пётр I томонидан империя деб эълон қилинган. Россия империяси таркибига Болтик, бўйи, Унг қирғоқ Украина, Белоруссия, Польшанинг бир қисми, Бессарабия, Шим. Кавказ (19-а. дан), шунингдек, Финляндия, Закавказье, Қозоғистон, Урта Осиё ва Помир кирган. 19-а. охирига келиб Россия империяси ҳудуди 22,4 млн. км2 га етган. 1897 й. ги аҳоли рўйхатига кўра, империяда 128,2 млн. киши, жумладан, Россиянинг Европа қисмида 93,4 млн., Польша подшох/ шгида 9,5 млн., Финляндия Буюк князлигида 2,6 млн., Кавказ ўлкасида 9,3 млн., Сибирда 5,8 млн., Урта Осиёда 7,7 млн. киши яшаган. 100 дан зиёд халқлар ушбу ҳудудда истиқомат қилган; аҳолисининг 57% ни рус бўлмаган халқлар ташкил этган. Россия империяси ҳудуди 1914 й. 81 губернияга ва 20 областга бўлинган; 931 шаҳар бўлган. Губерния ва областларнинг бир қисми генералгубернаторликларга (Варшава, Иркутск, Киев, Москва, Амурбўйи, Дашт, Туркистон ва Финляндия) бирлаштирилган. Бухоро хонлиги ва Хива хонлиги Р. и. нинг расмий вассаллари бўлган. 1914 й. Урянхай ўлкаси Россия империяси протекторати (ҳомийлиги) га ўтган. Россия империяси меросий монархия бўлиб, уни мутлақ ҳокимиятга эга император бошқарган. Унинг оила аъзолари ва қариндошуруғлари император хонадонини ташкил этган. Ҳукмрон черков православие бўлиб, уни император Синод орқали идора этган. Барча аҳоли Россия империяси фуқаррлари ҳисобланган, эркак аҳоли (20 ёшгача) императорга садоқати ҳақида қасамёд эттирилган. Россия империяси фуқаролари 4 табақага ажратилган: дворянлар, руҳонийлар, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси. Ўрта Осиё, Қозоғистон, Сибирь ва б. минтақаларнинг маҳаллий аҳолиси алоҳида табақага — «ғайрирус» аҳолига ажратилган. Россия империясининг герби — икки бошли бургут, давлат мадҳияси — «Боже, царя храни» («Подшони ўзинг асра, худойим»). Умумдавлат тили — рус тили. 1917 й. даги Февраль инқилоби монархияни ағдарган: 1917 й. 1(14) сент. да Муваққат ҳукумат Россияни республика деб эълон қилган.

Loading...