РОСТГЎЙЛИК — ростини, ҳақиқатни гапиришни, ўзини ва ўзгаларни алдамасликни англатувчи тушунча; тўғрисўзлик. Ростгўй киши ҳақиқий аҳвол ҳақида тўғри маълумот беради, қусур ва камчиликларни тан олади, юз бераётган воқеа ва ҳодисаларга холисона баҳо беради. Ростгўйлик жамиятнинг барқарорлиги ва жамият аъзолари ўртасидаги ишончни таъминлашга хизмат қилади. Шу сабабли у ҳар бир инсоннинг ажралмас хусусияти бўлмоғи лозим. Қуръони карим ва ҳадисларда ростгўй бўлишга, ҳақ сўзни сўзлашга даъват этилади, Ростгўйлик эзгуликка бошловчи фазилат сифатида баҳоланади.