РОСТИ ПАНЖГОҲ

РОСТИ ПАНЖГОҲ — 1) Ўн икки мақомдаги Панжгоҳ шўъбасининг Poem мақомига тушириб айтилган ашула йўли. Дарвишали Чангийнинг кўрсатишича, Бобур ҳам Рости панжгоҳ номли ашула йўлини басталаган ва унга саж шаклида шеър боғлаган. Рости панжгоҳнинг бизгача етиб келган шакли «Қашқарчаи Рости панжгоҳ» деб аталадиган чолғу куйи сифатида машҳур;

2) Эрон дастгоҳларидан бирининг номи.