РОСТОВ

РОСТОВ, Ростов-Ярославский (12— 17-а. ларда — Буюк Ростов) — РФ Ярославль вилоятидат тарихий шаҳар. Неро кўлининг шим. ғарбий соҳилида жойлашган. Т. й. станцияси. Автомобиль йўллари тугуни. Аҳолиси 36,4 минг киши (1998). Агрегат зди, зиғир тола фкаси, озиқ-овқат корхоналари, «Ростовская финифть» эмаль миниатюра рассомлиги фкаси бор. Р. биринчи марта 862 й. ги йилномада тилга олинган, 10-а. да РостовСуздаль, 1207 — 1474 й. ларда Ростов князликлари маркази. 1474 й. да узилкесил Москва давлати таркибига кирди. 17-а. да Ростовда (19-а. нинг 1-ярмида Нижний Новгород ва Ирбит ярмаркаларидан кейин 3ўринда турган) Ростов ярмаркаси вужудга келди.

Ростовда РостовЯрославль тарихиймеъморий ва бадиий музейқўриқхонаси мавжуд. Успение собори (16а; фрескалари — 17-а.); 17-а. девори ва миноралари, Воскресение (1670), Иоанн Богослов (1683), Спас (1675) ва б. черковлар, Кремль ансамбли (16—17-а. лар); савдо расталари (19-а.); Авраам (16—19-а. лар) ва Яков (17—19-а. лар) монастирлари мажмуилари сақланган. Ростов 1970 й. дан қўриқхонашаҳар деб эълон қилинган. Туризм ривожланган.

Loading...