РОТА

РОТА (полякча rota, нем. Rotte — туда, отряддан) — кўпгина давлатлар қуролли кучларидаги мотоўқчи (мотопиёда аскарлар, пиёда аскарлар), танк, муҳандислик қўшинлари ва б. даги тактик бўлинма. Дастлаб 15-а. охири — 16-а. бошида Ғарбий Европа давлатларининг ёлланма армияларида тузилган. Ҳоз. замонда Рота бир неча взводдан иборат бўлиб, батальон (полк) таркибига киради, мустақил хам бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида Рота гуруҳ деб номланади.

Loading...