РОТОНДА

РОТОНДА (лот. rotundus — юмалоқ) — айлана шаклидаги иншоот [бино, павильон (кўшк), зал, шийпон, айвонча ва ҳ. к. ]. Одатда, томи гумбазли қилиб бекилади, периметр бўйича колонналардан тикланади. Юнонистон ва Қад. Римнинг баъзи ибодатхона ва мақбаралари Ротонда шаклида қурилган. Ўрта асрлар ва Уйғониш даври меъморлигида ҳам учрайди. Кейинчалик бошқа мамлакатлар меъморлигида ҳам тарқалган. Ўзбекистонда Алишер Навоий, алФарғоний, Шаҳидлар хотираси ёдгорликлари ва б. меъморий иншоотларда Ротонда услуби қўлланган.

Prev Article

РОТА

Next Article

РОТОР