РОТОР

РОТОР (лот. rotare — айлантирмоқ) — 1) турбина, компрессор, гидронасос ёки гидромоторнинг айланувчи қисми. Иш жисмидан энергия ҳосил қилувчи ёки энергияни иш жисмига берувчи органлар Роторга жойлаштирилади;

2) электр машиналарининг айланувчи қисми. Одатда, статор ичига жойлаштирилади. Роторга ўралган чулғам майдони статор чулғамининг магнит майдони билан таъсирлашиб, электр юритувчи куч ҳосил қилади;

3) кемага ўрнатиладиган ва кичик двигатель билан ҳаракатлантириладиган айланувчи вертикал труба (минора); Р. ёрдамида кемани юргизишда шамол кучидан фойдаланилади.

Loading...