Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

РОТШИЛЬДЛАР

РОТШИЛЬДЛАРмолия магнатлари сулоласи. 18-а. да франкфуртмайнлик банкир Майер Амшель Ротшильд асос солган. 19-а. нинг 1-ярмида унинг 5 ўғли Париж, Лондон, Вена, ФранкфуртМайн ва Неаполь ш. ларидаги банкларда раҳбарлик қилганда Ротшильдларнинг мавқеи анча ощди. Европа банкларининг кўпчилиги Ротшильдлар банкига молиявий қарам эди. Кейинчалик Вена, ФранкфуртМайн ва Неаполдаги Ротшильдлар банклари ўз фаолиятини тўхтатди. Париж ва Лондондаги банклар мустақил молиявий иш юритди. Ротшильдлар гуруҳи инглиз ва француз тармоқларига бўлинади. Букж Британиядаги «РотшильдСэмюэлОппенгеймэр» ва Франциядаги «Банк де Ротшильд» банки, «Сосьете дэнвестисман дю Нор» холдинг компанияси (1972) ҳар икки тармоқнинг асосини ташкил этади. Ротшильдлар Буюк Британия ва Франция сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутади.

Prev Article

РОТТЕРДАМ

Next Article

РОУЛИНСОН