РОТТЕРДАМ

РОТТЕРДАМ (голландча — Ротт дарёсига қурилган кўприк) — Нидерландиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар, Рейн дарёси дельтасининг шим. да. Канал оркали Шим. денгиз билан боғланган. Аҳолиси 595 минг киши, шаҳар атрофи билан 1,07 млн. киши (2000). Ғарбий Европанинг энг йирик порти.

Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим савдо-саноат маркази. Саноати четдан келтириладиган хом ашёга асосан ишлайди. ГФРва Бельгиянинг йирик корхоналарига Роттердамдан нефть қувурлари ўтган. Йирик нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси корхоналари ишлаб турибди. Турли машинасозлик (кемасозлик ва автомобилсозлик, электротехника ва б.), кимё, енгил, озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. Метрополитен курилган. Унт, Санъат академияси, кемасозлик ва навигация инти, тарих, денгиз ва этнология музейлари бор. Шаҳар 13-а. дан маълум. Меъморий ёдгорликлардан готика черкови (15-а.) ва б. черковлар, тегирмонлар (17—18-а. лар) сақланган. Роттердамда миллий ва халқаро савдо операциялари бажарилади.

Loading...