РОЗА

РОЗА (лот. Rosa — атиргул) — айлана шаклидаги дераза. Роман услуби ва готика меъморлигидаги қурилишларда кўп қўлланилган (12—15-а. лар). Розада ромлар нур таратаётган қуёш ёки атиргулга ўхшатиб ишланган. Париждаги Биби Марям ибодатхонасига ишланган Роза ҳажми — 12,9 м. Ўзбекистонда 19-а. охири — 20-а. бошларида европача типдаги биноларда Роза ишлатилган.