Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

РУАНДА

РУАНДА (Rwanda), Руанда Республикаси (Republique Rwandaise) — Шарқий Африкадаги давлат. Майд. 26,3 минг км2. Аҳолиси 7,4 млн. киши (2002). Пойтахти — Кигали ш. Маъмурий жиҳатдан 12 префектура (prefecture)ra бўлинади.

Давлат тузуми. Руанда — республика. Амалдаги конституцияси 1995 й. 5 майда қабул қилинган. Давлат бошлиғипрезидент (2000 й. дан Поль Кагаме). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Ўтиш даври миллий мажлиси, ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Руанда ер юзаси водийлар билан парчаланган ясситоғлик (1500—2000 м), асосан, токембрий кристалли ва метаморфик жинслардан иборат. Ясситоғликнинг 2500—3000 м гача кўтарилган ғарбий чеккаси Киву кўлига тик тушган. Шим. ғарбда Вирунга вулканли тоғи (энг баланд нуқтаси Карисимби тоғи, 4507 м) жойлашган. Иқлими субэкваториал, мавсумий нам иклим. Йиллик ўртача т-ра 20—21°, ёғин 1000—1500 мм (Вирунга тоғларида 2000 мм гача). Дарё тармоғи зич, йирик дарёси — Кагера Нил ҳавзасига мансуб. Тоғ кизил тупрокларда саванна типидаги ўсимлик кўп, тоғ ён бағирлари доим яшил ўрмонлар б-н крпланган. Йирик ҳайвонларнинг кўпчилиги Кагера (кийикнинг ҳар хил турлари, буйвол, каркидон, зебра, шер, фил, бегемот, тимсоҳ) ва Вирунга (тоғ горилласи) миллий боғлари ҳамда қўриқхоналарда сақланиб қолган.

Аҳэлисининг аксариятини банту тилларида сўзлашувчи руанда, рунди халқлари ва тва пигмейлари ташкил этади. Бундан ташқари, асосан, шаҳарларда суахили, луба ва судан араблари, валлонлар ва б. яшайди. Расмий тиллар — киньяруанда, француз ва инглиз тиллари. Аҳолининг 3/5 қисми маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади. 2/5 қисми — христиан (асосан, католиклар), озроқ сунний мусулмонлар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси 5,8%. Йирик шаҳарлари: Кигали, Бутаре, Ньянза, Гисеньи.

Тарихи. Руанданинг қад. ва ўрта асрлар тарихи кам ўрганилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, мил. 2минг йилликнинг 1-ярмида бу жойга хутулар, тахм. 16-а. да тутси кўчманчи чорвадорлари кўчиб келган. 16-а. да ташкил топган илк давлат тузилмасига олий ҳукмдор (мвами) бошчилик қилган, тутсилар устунлик мавқеида бўлган. Шим. даги хутуларнинг алоҳида манзилгохлари мвами ҳокимиятини тан олишдан бош тортган. 19-а. 2-ярмида Руанда худудида марказлашган давлат пайдо бўлди. У Кигери Рвабугири қироллиги даври (1853 — 95)да бирмунча юксалиб, чегараси кенгайди. Унинг вориси Юха Мусинга даври (1895 — 1931)да мамлакатни мустамлакачилар босиб олди.

1890-й. ларда Руандага немислар кириб кела бошлади. Кирол Мусинга немис резидентлигини тан олди. Руанда Германия Шарқий Африкасига қўшиб юборилди. 1-жаҳон уруши йилларида Руандани Бельгия қўшинлари ишғол қилди (1916). Урушдан сўнг Руанда қўшниси Бурунди билан Бельгиянинг РуандаУрунди мандатли ҳудудига айлантирилди. 1925 й. да эса у маъмурий жиҳатдан Бельгия Конгоси билан бирлаштирилиб, алоҳида вицегенерал губернаторликка ажратилди. 1946 й. дек. да БМТ РуандаУрундини Бельгия васийлигидаги ҳудуддеб эълон қидди. 50-й. ларнингохиридан озодлик ҳаракати авж олди. Хуту озодлик ҳаракати (Пармехуту), Руанда миллий иттифоқи ва б. партиялар ташкил топди. 1960 й. охирида Руанда муваққат ҳукумати, 1961 й. 28 янв. да монархия тугатилиб, Руанда республикаси тузилди. 1961 й. парламент сайловида Пармехуту партияси ғалаба қозонди. 1962 й. 1 июлда Руанда мустақил давлат деб эълон қилинди.

1990 й. окт. да асосан тутси элатидан ташкил топган Руанда ватанпарварлик фронти Уганда ҳудудидан ҳаракат бошлаб, хуту элатига мансуб Ж. Хабиаримана режимини ағдариб ташлашга уринди. Бу ҳаракат хуту ва тутсилар ўртасидаги этник можаро тусини олди. 1993 й. президент Ж. Хабиаримана авиация фалокатида ҳалок бўлди. 1994 й. 17 июлда Руанда ватанпарварлик фронти ўтиш даври учун миллий бирлик ҳукумати таркибини эълон қилди. Мамлакат аҳолисининг кўпчилигини ташкил этувчи хуту элатига мансуб Пастер Бизимунгу 5 й. муддатга Руанда президента этиб тайинланди. 2000 й. 17 апр. да хукумат билан парламентнинг қўшма мажлисида тутси элатининг вакили Поль Кагаме президент лавозимига сайланди. Руанда — 1962 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 1 июльМустақиллик куни (1962).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Демократия ва тараққиёт учун республикачилар миллий ҳаракати, 1975 й. ташкил этилган; Республикачилар демократик ҳаракати, 1957 й. тузилган; Р. ватанпарварлик ҳаракати 1987 й. асос солинган; Христиандемократик партия, 1990 й. ташкил топган. Руанда меҳнаткашлари миллим касаба уюшма бирлашмаси, 1985 й. асос солинган.

Хўжалиги. Руанда — аграр мамлакат. Иқтисодиётнинг асосини қ. х. ташкил этади, бу тармоқ экспорт килинадиган экинлар маҳсулоти етиштиришга ва қ. х. хом ашёсини қайта ишлашга ихтисослашган. Саноатнинг кончилик, қайта ишлаш ва гидроэнергетика тармоклари вужудга кела бошлади. 1997 й. ялпи ички маҳсулотда қ. х. улуши 36%, саноатнинг улуши 24%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 40%ни ташкил килди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти мамлакат экспортининг 80%ни ташкил қилади. Айни вақтда қ. х. олдига мамлакатни озиқ-овқат билан тўла таъминлаш вазифаси қўйилган. Майда хусусий ер эгалиги устун. Мамлакат ҳудудининг 42% (1,25 млн. гектар) ерида деҳқончилик қилинади. Асосий озиқ-овқат экинлари: оқ жўхори, батат, маниок, ловия, маккажўхори, картошка, банан, шоли. Экспорт учун кофе (баланд тоғли жойларда «арабика», пастроқ ва иссиқ жойларда «робуста»), чой, пиретрум, шунингдек, пахта етиштирилади, хин дарахти экилади. Яйлов чорвачилигида қорамол, эчки, қўй, чўчқа, хонаки парранда боқилади. 13 минг га табиий ўрмон, 90 минг га дарахтзор бор. Балиқчилик сует ривожланган.

Саноатида кончилик муҳим ўрин олган. Мамлакат марказий ва ғарбий қисмларида қалай, шим. да вольфрам, Рухенгери атрофида танталит, бериллий, олтин казиб олинади. Кофе, чой, тамакини кайта ишлайдиган, спиртсиз ичимликлар, қандшакар, чарм, гугурт, пойабзал, пластмасса буюмлар, кир ювиш ва косметика воситалари, бўёқлар ишлаб чиқарадиган, тикувчилик, корхоналари бор. Цемент ва ғишт здлари қурилган. Йилига ўртача 166 млн. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади.

Т. й. лар йўқ. Юк ташишда автомобиль транспорти асосий роль ўйнайди. Автомобиль йўллари уз. 8,1 минг км. Кигали яқинида Камембе халқаро аэропорти бор. Четга кофе, чой, минерал хом ашё, хинин, пиретрум, хом тери чикаради, четдан истеъмол моллари, транспорт воситалари ва машинаускуналар, иссиклик ва электр энергияси, бинокорлик ашёлари олади. Ташқи савдодаги хамкорлари: Бельгия, Германия, Франция, АҚШ ва б. Пул бирлиги — руанда франки.

Тиббий хизмати, маорифи ва илмий муассасалари. Давлат касалхоналари б-н бирга хусусий шифохоналар ҳам бор. Врачлар Бутаре ун-тининг тиббиёт ф-тида тайёрланади. Халқтабобати масалалари (асосан, мамлакатдаги шифобахш ўсимликларни ўрганиш) билан шуғулланувчи тадқиқот маркази тузилган. Давлатга қарашли дастлабки дунёвий ўқув юртлари 1950-й. ларда очилди. Замонавий маориф тизими 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий ва бепул таълимни жорий этиш тўғрисидаги 1985 й. крнунига асосланади. 8 й. лик ўрта мактабда киньяруанда тилида ўқитилади, француз тили ҳам ўргатилади. Олий мактабда таълим француз тилида олиб борилади. Касбҳунар ва техника таълими бошланғич мактаб негизида 6 й. давомида амалга оширилади. Олий ўқув юртлари: Руанда ун-ти (1963 й. да асос солинган), Миллий пед. института (1966), Тиббиёт ин-ти (1969), Техника коллежи (1959), Иқтисодиётстатистика ин-ти (1975). ун-т кутубхонаси, Руанда Геология маҳкамасининг кутубхонаси, Бутареда Миллий музей мавжуд. Бир қанча илмий тадқиқот интлари ва марказлари, Руанда Маданият академияси ишлайди.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. «Киньяматека», («Газета», киньяруанда ва француз тилларида 2 ҳафтада бир марта чикадиган газ., 1933 й. дан), «Ревю диалог» («Мулоқот журнали», француз тилида чикадиган ойлик жур., 1967 й. дан), «Релев» («Ўринбосар», ҳукумат ахборот маҳкамаси томонидан француз тилида чиқариладиган ойлик жур., 1976 й. дан). Руанда ахборот агентлиги ҳукумат маҳкамаси бўлиб, 1977 й. ташкил этилган. Руанда радиоси (1961 й. ташкил этилган) ва Руанда телевидениеси ҳукумат назоратида ишлайди.

Адабиёти оғзаки халқ ижодиёти, айниқса, шеъриятдан бошланган. Турли даврларга мансуб таникли шоирлари: Магута (17-а.), Багозори, Мусаре, Семидорого (18-а.), Баменья, Биквакванья, Секарама, Муньянганзо (19-а.). Р. нинг ёзма адабиёти 20-а. да вужудга келди. Унинг асосчиси — файласуф социолог А. Кагаме халқ оғзаки ижодиёти намуналарини тўплаган, француз, киньяруанда тилларида илмий асарлар нашр этган ва она тилида достонлар ёзган. Француз тилида ижод қилувчи адиб Ж. С. Найгизикининг «Руанда эскападаси», «Ўттиз ёшимдаги кулфатларим» романлари машҳур. 20-а. нинг охирларида адабиёт майдонига кириб келган адиб Виктория Кантенгва, Агнес Нийонкинда француз тилида, шоир Б. Нкийлиннгон киньяруанда тилида ижод қила бошлади. Драматургияси илк ривожланиш босқичида турибди (Ж. С. Найгизикининг «Оптимист» пьесаси ва б.).

Меъморлиги ва амалий санъати. Руанда халқларининг асосий турар жойлари айлана тархли, ёғоч синчли, қамиш томли гувалак кулбалардан иборат. Айрим жойларда ғиштдан икки нишабли, черепица томли, пешайвонли ва деразали уйлар ҳам қурилган. Фақат Кигали ва Бутаре ш. ларида европача уйлар пайдо бўла бошлади. Бадиий ҳунармандчиликда сават, бўйра, гилам тўқиш ва рўзғор анжомлари ясаш, уларга оқ, қора, қизил гуллар солиш, ёғочсозлик, кулолчилик ривожланган.

Мусиқаси. Мусиқа маданияти хуту ва тутсилар ҳамда тва пигмейлари мусиқасини ўз ичига олади, чолғудан кўра товуш устунлик қилиши унинг ўзига хос хусусиятидир. Қўшиқ турлари хилма-хил — яккахонлик билан ёки кўпчилик бўлиб айтиладиган қўшиқлар, эркаклар ва аёллар қушиқлари. Чолғулар орасида торли, шу жумладан, 7—8 торли инанга деб аталган цитра, умудули ёки умунахи, 1 торли инингити скрипкаси, қамиш, бамбук ёки ёғочдан ясалган 2 — 4 тешикли умвиронги, кийик шохидан ясаладиган ихембе флейтаси, 1 мембранали ингараба, 2 мембранали ингана барабанлари, шунингдек, турли қўнғироқ, шақилдоқлар бор. Руанда мусиқа маданияти куп жиҳатдан уз анъаналарини саклаб крлган ва унда, умуман, Европа мусиқасининг таъсири жуда кам.

Prev Article

РУАНДА

Next Article

РУББИА