РУБЪ УЛ-ХОЛИ

РУБЪ УЛ-ХОЛИ, ар-Рубъ ул-Холи [(араб. — чораксайхон ер (ярим оролга нисбатан)] — Арабистон я. о. нинг жан. шарқий қисмидаги қумли чўл. Ярим оролнинг ғарбий, жан. ва шарқий соҳиллари бўйлаб чўзилган тоғлар оралиғидаги тектоник ботиқда. Майд. 650 минг км2 (Ер юзидаги энг йирик чўллардан бири). Ер юзаси текис, баландлиги шарқий қисмида 100 — 200 м, ғарбида 500—1000 м. Ҳудудининг 80% кўчма қум барханлари, жўяк ва уюмлардан иборат. Шарқида кенг шўрхоклар, қум майдонлари оралиғида тошлоқлар бор. Йиллик ёғин 50 мм дан кам, бир неча йиллар умуман ёғмаслиги мумкин. Доимий оқар суви йўқ, грунт суви жуда чуқур. Ўсимликлар (янтоқ, шўра ва б.) пастқам жойларда ўсади. Аҳолиси, асосан, кўчманчи араблар. Туя боқилади. Чўлнинг чеккаларида аҳёнаҳёнда воҳалар учрайди.

Loading...