РУБЛЬ — Россия Федерацияси пул бирлиги. 1992 й. дан муомалага киритилган. IP. = 100 копейка. Халқаро ифодаси RUR. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 34,04 Рубль (2004, 20 янв.).
Рубль 1917 й. даги Октябрь тўнтаришига қадар Россия империяси, 1919—91 й. ларда собиқ СССР (шу жумладан, 1924—91 й. ларда Ўзбекистон)да амалда бўлган. «Рубль» атамаси 13-а. да Новгородца гривна [уз. 20 см, оғирлиги 200 г га яқин бўлган кумуш қуймасининг кесилган (русча «рубленный»)] ярим бўлаги номи тарзида пайдо бўлди. 1704 й. дан бошлаб мунтазам ҳолда вазни 28 г бўлган кумуш Рубльлар зарб қилина бошланди, шунингдек, мис ва олтин Р. лар ҳам зарб қилиниши давом этди. 1843 й. дан эса Рубль давлат хазинасининг қоғоз билетлари кўринишида чиқарила бошланди. 1897 й. га келиб олтин Рубль асосий пул бирлигига айланди ва 1914 й. гача муомалада бўлди.
Дастлабки Совет Рубль 1919 й. да кредит билети сифатида чиқарилган. Собиқ Иттифоқ даврида Рубль банкнотлари бутун мамлакат миқёсида ягона пул бирлиги сифатида тўлиқ амал қилган. Ўша даврда Р. Ўзбекистон Республикасининг ҳам расмий пул бирлиги бўлган ва унинг ҳудудида «сўм» деб номланган. СССР мустақил давлатларга бўлиниб кетганидан сўнг Р. Россия Федерациясининг миллий валютаси сифатида сақланиб қрлди. 2) Белоруссия Республикаси пул бирлиги. 1992 й. да муомалага киритилган. IP. = 100 копейка. Халқаро ифодаси — BYR. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 2042 Рубль (2003, май). Ашур Қодиров.