РУБЛЁВ

РУБЛЁВ Андрей (тахм. 1360— 13701427, баъзи манбаларга кўра, тахм. 1430, Москва; Андроников монастирига дафн этилган) — рус рассоми; Москва рангтасвир мактабининг асосчиси. Киборлар муҳитида тарбияланган. Рублёв ижоди Москва Руси бадиий анъаналари заминида шаклланган, шунингдек, у Византия ва жан. славянлар бадиий амалиётларини ҳам яхши билган. Рублёв асарлари фалсафий теранлиги ҳамда бадиий шаклининг мукаммаллиги билан ажралиб туради; рассом уларда инсоннинг маънавий гўзаллиги ва ахлоқий кучқудратини янгича талқин этади (Звениграддаги соборлар учун «Спас», «Ҳаворий Павел», «Архангел Михаил» ва б. иконалари, 14 — 15-а. лар чегарасида). Рублёв ижодининг чўққиси «Троица» санами (14-а. охири — 15-а. боши)да анъанавий библия сюжети кўтаринкилик ва фалсафий мазмун билан бойитилган. Москва, Владимир ва б. шаҳарлар соборларидаги иконостаслар учун иконалар яратган («Қиёмат куни» ва б.).

Prev Article

РУББИА

Next Article

РУБОБ