РУБОБ (араб.) — торли чолғу мусиқа асбоби. Нохун (медиатор) билан чертиб чалинади. Ўрта асрдан Шарқ (Эрон, Афғонистон, Ўрта Осиё) халқларида кенг тарқалган. Баъзи олимлар фикрига кўра, қад. 2 торли камонли ребабдан замонавий скрипка юзага келган. Ҳозир, асосан, 3 хили мавжуд: қашқар Р. и, афғон (ёки бухоро) Р. и ва помир Р. и.
Қашқар рубоб и нингуз. 80—100 см, чўмичсимон косаси тут ва б. қаттиқ дарахт ғўлачаларидан ўйиб ясалади ва устига тери крпланади. Дастаси узун, учи орқасига қайрилган бўлиб, косадан бошланадиган жойида қўчқор шохига ўхшаш 2 та гажаги мавжуд. Дастасидаги пардалари (19 тадан 23 тагача, олдин ичакдан, ҳозир металлдан қилинади) хроматик товушқаторни ташкил қилади. Қашқар Рубоб ининг 5 та тори, одатда, квартаквинта оралиғида созланади. Диапазони 3 октавага яқин. Товуши жарангдор. Ижрочиликни ўзлаштириш бирмунча енгиллиги, моҳир Рубоб чи — созандалар (М. Мирзаев ва б.)нинг етишиб чиқиши бу сознинг 1940й. лардан Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳаваскор ва профессионал созандалар орасида оммавийлашувига сабаб бўлган. Қашқар Рубоб ининг қайта ишланган замонавий тури Рубоб прима ўз имкониятлари билан рус домрасига яқин, 4 металл тори квинта оралиғида созланади. Оркестрда ва якка соз сифатида ишлатилади.
Ўзбек бастакорларидан М. Мирзаев, созандаларидан А. Бобохонов, Н. Қулабдуллаев, композиторлардан И. Хамроев, М. Бафоев ва б. қашқар Рубоби учун турли жанрларда асарлар яратишган.
Афғон рубобининг дастаси калта (8—10 см), учи бир оз қайрилган. Резонатори ниҳоятда катта (кенглиги 20 см гача, чуқ. 30 см гача, умумий уз. 80 см гача). Корпуси билан дастаси бир бутун ёғоч бўлагидан ўйиб ишланади. Корпусининг ўрта қисмининг 2 ёни ўйилган. Пастки қисми тери б-н, юқрриси тахтача б-н крпланади. Дастасига, одатда, 4—5 та асосий парда, тахта қопламасига 6—7 та қўшимча хас пардалар ўрнатилади. Квартага созланадиган 5 та асосий тордан ташқари, ён қулоқларга тортилган 10—11 ёрдамчи (акс садо берувчи) торлари бор. 2 октава диапазонидаги диатоник товушкаторига эга. Асосан, профессионал созандалар томонидан якка соз сифатида ва турли ансамбллар таркибида қўлланилади. Помир рубобининг косаси қашқар Рубоб идан бир оз каттароқ, дастаси калтароқ ва йўгонроқ бўлиб, унга пардалар боғланмайди. Дастаси косаси билан бир бутун ёғоч бўлагидан йўнилади. Косасининг пастки қисми юпқа тахтача билан беркитилади. Квартаквинта оралиғида созланадиган 5 та асосий торларидан ташкари ён қулоққа боғланадиган тори бўлади. У баланд созланиб, маълум тасвирий восита сифатида фойдаланилади.