РУДНИЙ — Қозоғистон Республикаси Қўстанай вилоятидаги шаҳар. Тобол дарёси (Обь ҳавзаси) чап соҳилида. Т. й. станцияси (Железорудная). Қўстанайдан 50 км жан. ғарбда жойлашган. Аҳолиси 109,5 минг киши (1999; 1975 й. 107 минг киши, 1959 й., 33 минг киши). 1957 й. да темир руда кони ишга туширилиши ва СоколовскСарбайск кон бойитиш к-тининг ишга туширилиши муносабати билан вужудга келган. Киме толаси зди, озиқ-овқат саноати корхоналари, индустриал ин-ти бор.