РУДЗУТАК Ян Эрнестович [1887.3 (15).8, Курляндия губернияси Гольдингенск уезди (ҳоз. Латвия) — 1938.28.7, Москва] — Туркистонда большевикча режимни мустаҳкамлашда қатнашган совет сиёсатчиларидан бири. РКП (б) МК Туркбюро раиси (1921 й. март — окт.), (РКПб) МК Ўрта Осиё бюроси раиси (192223), (РКПб) МК котиби (1923 й. апр. — 1924 й. май). Г. К. Оржоникидзе б-н биргаликда Туркбюро ўрнида Ўрта Осиё бюроси (Средазбюро) тузилишининг ташаббускори. Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) ҳукумати таркибидан миллий раҳбар ходимларни чиқарган ва Бухородан сургун қиддирган (1923 й. июнь). БХСР ва ХХСР ни советлаштириш жараёнига раҳбарлик қилган. Кейинчалик СССР темир йўллар халқ комиссари (192430), СССР ХКС ҳамда СССР Меҳнат ва мудофаа кенгаши раисининг ўринбосари (1926—37). Совет режимига садоқат билан хизмат қилса ҳам қамоққа олинган (1937 й. 24 май) ва отиб ташланган.