РУҲ

РУҲ (араб. — жон) — ғайримоддий асосни англатувчи тушунча. Инсон ва ҳайвонлар танасида яшовчи, уйқу ва ўлган пайтда танани қисман ёки бутунлай тарк этувчи ўзига хос куч (қ. Анимизм, Жон). P. тушунчасининг талқини тарихан ўзгариб борган. Юнон фалсафасида Руҳ олам асосида ётувчи пневма, нус (ақл), логос деб тушунилган. Аристотель «нус»ни тартибсиз материяни шакллантирувчи куч деб билган. Ўрта аср мутафаккирлари Руҳни табиатдан олдин мавжуд бўлган ва уни яратувчи куч деб ҳисоблаганлар. Форобий, Ибн Сино, Ғазолий ва б. файласуф, мутафаккирлар Руҳни турлича талқин қилишган. Форобий Р. ни бир танадан иккинчи танага кўчиб юришини рад этган. Шарқ табиблари Руҳни «латиф буғ» деб тушунишган. Материалистик фалсафага кўра, Руҳ деганда юқори даражада уюшган материянинг маҳсули деб қаралувчи онг, тафаккур тушунилади, материяга нисбатан иккиламчи хдообланади. Идеалистик фалсафага кура, Руҳ деганда материяга нисбатан бирламчи деб ҳисобланадиган ва бутун борлиқнинг негизини ташкил этган ғайримоддий асос, илохий куч тушунилади. И. Кант Р. ни гоя сифатида, Гегель борлиқни дунёвий Руҳнинг ривожланиш босқичлари сифатида карайди. Руҳ идеалистик таълимотларда марказий ўрин тутиб, тушунча (панлогизм), субстанция (пантеизм), шахс (теизм) сифатида намоён бўлади.

Христианликда «муқаддас Руҳ» — муқаддас учликдят 3шахс. Диний тушунчага кура, Руҳ — киши ҳаётида у билан бирга, вафотидан кейин эса, танадан чиқиб абадий қоладиган кўзга кўринмас нарса. Баъзи уламолар Руҳни қон, бошқалари нафас деб ҳисоблайди. Айримлари эса, Руҳни латиф ва нафис ҳаводан иборат деб, уни моддий нарсалар қаторига қўяди. Қуръонга кўра, Аллоҳ одамзодни яратмасдан олдинроқ қиёматга қадар келадиган одамларнинг Руҳ ларини пайдо қилган. Ислом динида Руҳнинг мохияти ҳақида баҳс юритиш ман этилади. Қуръонда (алИсро сураси, 85оят) Р. Аллоҳнинг илмига ҳавола этиладиган сир экани, Руҳ тўғрисида одамлар жуда оз маълумотга эга эканликлари таъкидланган.

Кучма маънода — инсоннинг ички ҳолати, ҳистуйғулари, кайфияти. Шунингдек, ишҳаракат, воқеа ва ҳодисаларнинг кечишидаги белгили хусусиятни ҳам англатади. Мас, замон Р. и, қонун Р. и, таълимот Р. и ва б.

Loading...