РУМ

РУМ — қадимда айрим Шарқ мамлакатларида Римнинг, кейинчалик Рим империясининг кенг тарқалган номи. Рим империясининг бўлинишидан кейин (мил. 4-а.) Р. номи фақат Византияга нисбатан ишлатилган. Кичик Осиё салжуқийлар томонидан босиб олинган даврда Рум номи билан аталган (шундан Салжуқийлар ёки Кўния султонлигинпнг бошқа номи — Рум султонлиги олинган). Усмонли турклар Византияни босиб олгач, Болқон я. о. даги вилоят шу ном билан атала бошлаган (қ. Румелия).

Loading...