РУНДИ

РУНДИ (ўзларини барунди деб аташади) — банту халқлари гуруҳига мансуб халқ; Бурундининг асосий аҳолиси (4,5 млн. киши), шунингдек, Конго, Уганда ва Руандада ҳам яшайди. Умумий сони 8 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Диндорларининг бир қисми анъанавий эътиқодларни сақлаб қолган, қолгани — христианлар (асосан, католиклар).

Loading...