РУР КЎМИР ҲАВЗАСИ, Қуйи Рейн Вестфалия кўмир ҳавзаси — Германиядаги Рур дарёси (Рейн дарёсининг ўнг ирмоғи) соҳилида жойлашган кўмир хавзаси. 13-а. дан маълум, 19-а. нинг ўрталаридан фаол равишдаўзлаштирилган. Майдонитахм. 6200 км2. Кўмир карбон даврига мансуб 125 кўмир қатламларини ташкил қилган, улардан 30—40 таси саноат аҳамиятига эга (қалинлиги 0,8 — 4 м). Кокс бўладиган кўмирлари 65% ни ташкил этади. Рур кўмир ҳавзасида кўмир ер ости усулида қазиб олинади. Кўмирнинг сифати юқори: ўртача куллилиги 3—8%, олтингугурт 0,5—1,5%, ёниш иссиклиги 36,2 МЖ/кг. Умумий захиралари (2000 м чуқурликкача) тахм. 214 млрд. т, саноат захиралари (1500 м чуқурликкача) 20,3 млрд. т миқдорида баҳоланган.