РУС-АФҒОН МОЖАРОСИ (1885 й 18 март) , Панди воҳаси ёхуд Тошкўприкдаги қуролли тўқнашув — амалда 19-а. нинг 80-й. ларида русафғон чегараси ўтказилиши муносабати билан Буюк Британия ва Россия ўртасида келиб чиққан можаро. 19-а. нинг 80-й. лари бошида Буюк Британия Афғонистон б-н 1878—80 й. лардаги уруш (қ. Инглиз—афғон урушлари) натижасида бу давлатнинг ташқи сиёсати устидан назорат қилишни ўз кўлига олиб ўз таъсир доирасини Шим. Афғонистонга тарқатиш ва Россияни Ўрта Осиёда кучайиб, мустаҳкам ўрнашиб олмаслиги учун ҳар қандай йўл бн ҳаракат қилган. Шу мақсадда Афғонистонни Россияга қарши гижгижлаган. 1884 й. ёзидг. . чнглиз зобитлари бош бўлган афғонлар отряди Туркманистон ҳудудига кириб Панди воҳасини эгаллаган. Тошкўприк (Тошкепри) ёнидаги қуролли тўқнашув натижасида афғон қўшинлари бу ерни тарк этган. 1885 й. 10 сент. даги битимга кўра, ЭронАфганистан чегарасидан то Амударёгача бўлган оралиқдаги Россия ва Афғонистон чегараси белгиланди. РоссияАфғонистон чегараси ҳақидаги русинглиз протоколини имзоланиши билан (1887) ҳал бўлган.