РУСЛАР

РУСЛАР — халқ, Россия Федерациясининг асосий аҳолиси (тахм. 120 млн. киши). Украинада 11,35 млн. киши, Қозоғистонда 6,23 млн. киши, Ўзбекистонда 1,65 млн. киши, Белоруссияда 1,34 млн. киши, Қирғизистонда 916,6 минг киши, Латвияда 900 минг киши, Молдавияда 560 минг киши, Эстонияда 475 минг киши, Озарбайжонда 390 минг киши, Тожикистонда 390 минг киши, Литвада 345 минг киши, Грузияда 340 минг киши, Туркманистонда 330 минг киши, Арманистонда 51 минг киши, шунингдек, Америка мамлакатларида (асосан, АҚШда 1 млн. киши, Канада ва б. мамлакатларда жами тахм. 1,4 млн. киши) ва Ғарбий Европада яшайдилар. Умумий сони 146,5 млн. киши (1990й. лар ўрталари). Рус тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, православлар. Руслар, украин ва белоруслар каби, уруғқабилачилик муносабатларининг емирилиши ва Киев атрофида Қад. Русь давлати вужудга келиши жараёнида шарқий славян қабилаларидан шаклланган кдд. рус элатидан пайдо бўлган.

Loading...