РУССКИЙ ОРОЛИ

РУССКИЙ ОРОЛИ — Шим. Муз океани ва Тинч океандаги бир неча оролнинг номи. Энг йириклари:

1) Кара денгизидаги Норденшельд архипелагида (уз. 38 км, эни 14 км гача). Майд. 309 км2. 1935 й. дан қутб станцияси бор. Тундра ўсимликлари билан крпланган;

2) Япон денгизидаги Буюк Петр қўлтиғида, Владивосток ш. дан жан. да (уз. 18 км, эни 13 км гача), кенг баргли ўрмонлар билан крпланган.

Loading...