РУСТАМ

РУСТАМЎрта Шарқ халқлари оғзаки ва ёзма адабиётидаги анъанавий образ; мардлик, пахлавонлик ҳақидаги мифологик тушунча ва эпик идеалнинг рамзий ифодаси. Бу образ форс афсоналари ва «Шоҳнома»да Эрон ҳимоячиси сифатида нақл этилса, туркий халқлар эпоси ва афсоналарида Афросиёбнинг бобоси — Турнинг авлодаждодидан деб таърифланади ва у Туронни чет эл босқинчиларидан ҳимоя қилади. Рустам образида тўғрилик, мехрибонлик, адолатпарварлик ҳамда соддадиллик каби ахлоқ меъёрлари мужассамлашган.

Loading...