РУСТАВИ

РУСТАВИ — Грузиядаги шаҳар (1948 й. дан). Кура дарёси бўйида. Тбилиси ш. дан 27 км жан. шаркда. Т. й. станцияси. Аҳолиси 162 минг киши (1990 й. лар ўрталари). Руставида қора ва рангли металлургия корхоналари, «Азот» ва «Химволокно» кимё и. ч. бирлашмалари, крансозлик, қурилиш ва йўл машиналарини таъмирлаш, таъмирлашмеханика, металл конструкциялар, цемент, «Центролит» здлари, уйсозлик, темирбетон буюмлар, курилиш материаллари, ёғочсозлик корхоналари, озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари фаолият кўрсатади.

Бир неча ўрта махсус билим юрти, драма театри, ўлкашунослик музейи, стадион, спорт мажмуи мавжуд. Рустави ёнида Тбилиси иссиқлик электр ст-яси бор. Шаҳар металлургия зди қурилиши муносабати билан вужудга келган. Шаҳарнинг Кура дарёси чап соҳилидаги щемила 13-а. да мўғуллар томонидан вайронага айлантирилган қад. шаҳарнинг қолдиқлари аниқланган.

Loading...