РУСТОҚ (форс. — қишлоқ) — Ўрта Осиё, Эрон ва қисман араб мамлакатларида қўлланилган тарихийгеографик тушунча. Қишлоқ, шаҳар, овул, бозор, ўзлаштирилган ўлка, ўтроқ аҳоли яшайдиган жой, экин майдони, ободонлаштирилган шаҳар каби маъноларга эга. Ўрта Осиё ва Эрон мўғуллар томонидан истило этилгач, Рустоқ ўрнига «туман» атамаси қўлланила бошлаган.