РУТА

РУТА (Ruta) — тошбақатол оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Кўп йиллик ўт ва чала бута. 60 га яқин тури бор, асосан, Ўрта денгиз атрофида учрайди. Барги 2—3 марта патсимон қирқилган, кетмакет жойлашган. Гуллари сарғишяшил, майда, тўпгули рўваксимон. Меваси думалоқ кўсак. Қуритилмаган P. заҳарли бўлиб, ёқимсиз ҳиди бор. Қуритилган гуллари атиргул ҳидини эслатади. Ер устки қисми таркибида эфир мойи (0,1— 0,15%), рутин ва б. моддалар бор. Доривор ўсимлик сифатида ўстирилади.

Loading...