РУТЕНИЙ

РУТЕНИЙ (лот. Ruthenium) , Ru Менделеев даврий системасининг VIII гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб раками 44, ат. м. 101,07. Табиий Рутений масса сонлари 96, 98—102 ва 104 бўлган 7 та баркарор изотопдан иборат, энг кўп тарқалгани 102Ru (31,61%). Р. 1844 й. да Қозонда К. Клаус томонидан кашф этилган ва Россия шарафига Рутений деб аталган. Р. Ер пўстининг масса жиҳатидан 510—7% ини ташкил қилади. Рутений, асосан, платина гуруҳидаги металлар билан бирга учрайди. Туғма платинада 0,02% атрофида Рутений бўлади. Урал конларидан олинадиган осмийли иридийда 20% гача Рутений бор. Р. кумуш ранг, жуда қаттиқ металл, суюкланиш траси 2250°, кайнаш траси 4900°, зичлиги 12,2 г/см3. Р. нинг аморф ва кристалл модификациялари мавжуд. Аморф Рутений кора тусли кукун, у Р. бирикмаларини эритмаларда қайтариш натижасида ҳосил бўлади. Аморф Рутенийни суюқ қалайда эритиб, қайта кристаллаш йўли билан кристалл Рутений олинади.

Рутенийнинг ўз бирикмаларида валентлиги 0 дан 8 гача. Рутенийнинг металл бўлаги зар сувида ҳам эримайди, лекин кукун ҳолатдагиси сульфат ва перхлорат кислоталар билан реакцияга киришади. Рутенийнинг RuO4 таркибли оксиди, (RuOH)3nH2O таркибли гидроксиди, RuCl2, RuCl3, RuCl4, RuBr3, Rul3, RuF5 таркибли галогенидлари, RuS2 таркибли сульфиди ва (RuNO3)36H2O таркибли кристаллогидрати маълум.

Рутений жуда кўп комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Осмий билан Рутений қотишмасидан перо, баъзи асбобларнинг магнит хоссаларга эга бўлмаган деталлари тайёрланади. Рутенийнинг никель, кобальт, молибден, вольфрам, бор ва кумушли қотишмаларидан электр лампаларнинг чўғланиш толалари, заргарлик буюмлари, лаб. жиҳозлари, контакт материаллар ва симлар ишланади. Катализатор сифатида, чинни ва сопол учун бўёқ тайёрлашда, K2[RuCl6] таркибли комплекс тузи фотографияда қўлланади.

Loading...