С

С — ўзбек Кирилл алифбосининг ўн тўққизинчи ҳарфи. Тил олди, сирғалувчи, шовқинли, жарангсиз ундош фонемани ифодалайди. Қўлланиши жиҳатдан фаол фонемалар қаторига киради. Сўз бошида (сабр, содиқ, сўроқ), ўртасида (аста, осмон, ҳодиса) ва охирида (асос, тус, холис) кела олади. Туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда С ҳарфи ўзга шаклларда учрайди.